ТОВАРЛАРНИ МУДДАТЛИ СОТИШ ШАРТНОМАСИ

01/04/2021
Қуйлиқ.
      Кейинги ўринларда “Сотувчи-кредитор” деб аталадиган “THE SMOOTH WAY” МЧЖ нинг Самарканд вилояти, Нарпай тумани, Мирбозор шаҳарчаси, Сарбозор МФЙ филиали номидан Устав асосида фаолият юритувчи офис менеджери бир томондан, кейинги ўринларда “Сотиб олувчи-қарз олувчи” деб аталадиган фуқаро паспорт серияси рақами: , берилган вақти: томонидан берилган) иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:
1.ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. “Сотувчи-кредитор” қуйида келтирилган товарларни “Сотиб олувчи-қарз олувчи”га муддатли тўлов шартларида сотиш:
Товар номи Бирлик Сони Нархи Жами сумма
Жами: 0 0
Жами суммаси (сўзда) Нўл сўм
2. ШАРТНОМА ҚИЙМАТИ ҲАМДА ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ
  • 2.1.1. “Сотувчи-кредитор” “Сотиб олувчи-қарз олувчи”га Шартнома қийматининг 25%дан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўлов асосида, сотиб олинаётган товарларни қийматини муддатли тўлаш (бўлиб-бўлиб) шартларида сотади.
  • 2.1.2. “Сотувчи-кредитор” “Сотиб олувчи-қарз олувчи”га сотиб олинаётган товарларни муддатли тўлаш (бўлиб-бўлиб) шартларида топширади, ўз навбатида “Сотиб олувчи-қарз олувчи” шартнома қиймати бўлган пул маблағларини ушбу шартноманинг 1-иловаси сифатида келтирилган график асосида тўлаш мажбуриятини олади.
3. РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ.
  • 3.1. Мазкур шартнома қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:
    • А) Шартноманинг 1.1.-бандида кўрсатилган пул маблағларининг тўлов графиги;
    • Б) “Сотувчи-кредитор” томонидан товарлар “Сотиб олувчи-қарз олувчи”га “Товарларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси” (счёт-фактура)га асосан етказиб берилади ҳамда муддатли тўлов санаси шу кундан ҳисобланади.
  • “СОТУВЧИ-КРЕДИТОР”___________
  • “СОТИБ ОЛУВЧИ-ҚАРЗДОР”_____________
4.ТЎЛОВЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ
  • 4.1. Тўловларни амалга ошириш “Сотиб олувчи-қарз олувчи” томонидан товарлар етказиб берилган санадан кейинги ойдан бошлаб, нақд пулда, терминал орқали пластик картадан фойдаланган ҳолда ёки пул ўтказиш йўли билан, ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловасида кўрсатилган график ҳамда муддатларда тўлайди.
  • 4.2. “Сотиб олувчи-қарз олувчи” томонидан тўловлар шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган графикда кўрсатилган миқдордан кўп бўлган тўловларни амалга оширилиши мумкин.
  • 4.3. “Сотиб олувчи-қарз олувчи” томонидан тўланган маблағлар қарздорлик суммаларини сўндиришга етарли бўлмаган ҳолларда, биринчи навбатда, тўловни кечиктирганлик учун мазкур шартноманинг 7.1.-бандида келтирилган жарима суммалари ушлаб қолинган ҳолда, қолган маблағлар асосий қарздорликни сўндиришга йўналтирилади. Бундан ташқари, конпенсация қилиниши керак бўлган зарарларга қуйидагилар киради: - тўловларни ўз вақтида тўламаслиги оқибатида қарздорлик суммаларини ундириш юзасидан киритилган даъво аризасига қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган қайта молиялаш фоиз ставкаси миқдорида олинмаган фойдадаги зарарлар; - “Сотиб олувчи-қарз олувчи” томонидан “Шартнома” шартлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганли сабабли судга, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинган тақдирда суд харажатлари (давлат божи, почта харажатлари ва бошқалар), вакиллар (шу жумладан, адвокат хизматлари учун тўланган тўловлар) хизмати учун тўловлар, шунингдек, қарздорлик суммалари ундириш юзасидан бошқа қилинган харажатлар;
  • 4.4. Тарафлар молиявий манфаатлар ҳамда имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу “Шартнома”га қўшимча битим тузиш орқали ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш орқали бошқа шартларни келишиб олишлари мумкин.
  • 4.5 “Сотиб олувчи-қарз олувчи” нақд пул, тўлов терминали ёки пул ўтказиш йўли орқали “Шартнома” бўйича қарз суммасини тўлиқлигича муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқга эга.
  • 4.6. Ушбу “Шартнома”да келтирилган тўлов усулларидан бошқа усулларда тўловлар қабул қилинмайди.
  • 4.7. “Сотиб олувчи-қарз олувчи” ушбу “Шартнома” назарда тутилган мажбуриятларни бажаришга таъсир қиладиган ҳолатлар – унга нисбатан қўзғатилган барча даъво ҳамда мажбурий ижро ишлари бўйича, шунингдек, исм-шарифи, яшаш манзили, рўйхатга қўйилган манзили, иш жойининг ўзгариши кабилар тўғрисида “Сотувчи-кредитор”ни 10 (ўн) кунлик муддатда хабардор қилиши лозим.
5. “СОТУВЧИ-КРЕДИТОР” ТОМОНИДАН ТЎЛОВЛАРНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЛАБ ҚИЛИБ ОЛИШ ТАРТИБИ
  • 5. “Сотувчи-кредитор” “Сотиб олувчи-қарз олувчи”нинг молиявий аҳволи ёмонлашганда ёки қуйидаги ҳолатлар юзага келганда бир томонлама равишда тўловларни муддатидан олдин тўлашни талаб қилишга ҳақли:
    • - “Сотиб олувчи-қарз олувчи” томонидан “Шартнома” 4.1-бандида муддат ҳамда миқдорларга амал қилмасдан кечиктириши;
    • “СОТУВЧИ-КРЕДИТОР”___________
    • “СОТИБ ОЛУВЧИ-ҚАРЗДОР”_____________
    • - “Сотиб олувчи-қарз олувчи” томонидан “Шартнома” мажбуриятларини бажарилиши хавфсизлигини белгилайдиган шартларни бузилиши (“Шартнома”нинг 5-бўлими) ёки қарз суммасининг сўндириш имконининг йўқолиши ёки ёмонлашишига олиб келган бошқа ҳодисалар;
    • - “Сотиб олувчи-қарз олувчи”га нисбатан мажбурий ижро ишларини қўзғатилиши, “Сотувчи-кредитор” томонидан бу ҳолат “Сотиб олувчи-қарз олувчи”нинг “Шартнома” мажбуриятларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажара олмаслигига олиб келади деб ҳисобланса;
    • - “Сотувчи-кредитор”нинг талабига кўра “Сотиб олувчи-қарз олувчи” томонидан белгиланган муддатларда тегишли ҳужжатлар ҳамда маълумотларни тақдим этмаслиги;
    • - “Сотиб олувчи-қарз олувчи” томонидан “Сотувчи-кредитор”га тақдим этган ҳужжатларда ноаниқликлар ёки нотўғри маълумотлар (“Шартнома”нинг 4.7-банди бўйича) аниқланса.
  • “Шартнома”нинг мазкур бандлари бузилган тақдирда, “Сотувчи-кредитор” томонидан тўловларни муддатидан олдин тўлашни сўраб тақдим қилган талабномасига асосан 3 (уч) кун ичида ёки муддатидан олдин тўлашни сўралган талабнома почта алоқасидан буюртма хат орқали юборилган кундан кейин (10) кун ичида тўлашга мажбурдир. “Сотиб олувчи-қарз олувчи” томонидан Талабнома шартлари бажарилмаслиги “Сотувчи-кредитор”га Шартнома бўйича тўловларни муддатидан олдин ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилиш ҳуқуқини беради.
  • Келиб чиққан низолар ўзаро келишиш йўли орқали ҳал этилмаган тақдирда, низолар кўриб чиқиш учун фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига бериш орқали ҳал этилади.
6. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
  • 6.1. “Сотиб олувчи-қарз олувчи” “Шартнома”нинг 4.1-банди белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмаган ҳолларда “Сотувчи-кредитор” “Сотиб олувчи-қарз олувчи”га тўловларни муддатидан олдин тўлашини ҳамда кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 2 (икки) фоизи миқдорида аммо қарздорлик суммасининг 50 (эллик) фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
  • 6.2. “Сотиб олувчи-қарз олувчи” томонидан тўловларни муддатидан кечиктириб тўлганлиги учун қўлланилиб ундирилган жарима суммалари “Сотувчи-кредитор” талаби ҳамда танлови бўйича хайрия ташкилоти ҳисорақамига ўтказиб берилади.
  • 6.3. “Сотувчи-кредитор” томонидан “Сотиб олувчи-қарз олувчи”га товарларни вақтида етказиб бермаганлиги учун кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоизи, аммо етказиб берилмаган товарлар қийматининг 5 фоизи миқдоридан ошмаган ҳолда жарима тўлайди.
  • 6.4. “Сотувчи-кредитор” томонидан “Сотиб олувчи-қарз олувчи”га товарларни вақтида етказиб бермаганлиги учун тўланган жарима суммалари “Сотиб олувчи-қарз олувчи”нинг талаби ҳамда танлови бўйича хайрия ташкилоти ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
7. ТАРАФЛАРНИ МАЖБУРИЯТЛАРИ
  • 7.1. “Сотувчи-кредитор” “Шартнома”нинг 1.1-бандида кўрсатилган товарларни шартнома талабларига мос миқдор ва сифатда “Сотиб олувчи-қарз олувчи”га топширади.
  • 7.2. “Сотиб олувчи-қарз олувчи” “Шартнома”нинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловасида кўрсатилган график ҳамда муддатларда тўловларни амалга оширади.
  • “СОТУВЧИ-КРЕДИТОР”___________
  • “СОТИБ ОЛУВЧИ-ҚАРЗДОР”_____________
8. ТОВАРЛАРНИ ТОПШИРИШ ШАРТЛАРИ
  • 8.1. Товарларни топшириш фақатгина шартнома тузган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
  • 8.2. Тақдим қилинган товарлар “Сотиб олувчи-қарз олувчи” томонидан “Товарларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси” (счёт-фактура) имзоланиб, қабул қилингандан пайтдан бошлаб, товарлар сифатли ҳамда тўлиқ етказиб берилган ҳисобланади, шунингдек, товарларни тўлиқсиз ёки сифатсиз етказиб берилганлиги тўғрисидаги даъволари қабул қилинмайди.
  • 8.3. “Сотувчи-кредитор” томонидан товарлар “Сотиб олувчи-қарз олувчи”га топширилган пайтдан бошлаб тасодифий йўқолиши, йўқ қилиниши ёки бузилиши бўйича жавобгарлик “Сотиб олувчи-қарз олувчи” зиммасига ўтади.
9. БОШҚА ШАРТЛАР
  • 9.1. “Сотиб олувчи-қарз олувчи” ушбу “Шартнома”да назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни “Сотувчи-кредитор” ёзма розилигисиз бошқа шахсларга топшириш ҳуқуқига эга эмас. “Сотувчи-кредитор” “Сотиб олувчи-қарз олувчи”нинг ёзма розилиги билан ушбу “Шартнома”да назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсларга ўтказиш, сотиш, топшириш ҳуқуқига эга бўлади. “Сотувчи-кредитор” ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бошқа шахсларга ўтиши натижасида барча ҳуқуқ мажбуриятлар дастлабки ҳажм ва шартларда ўтади.
  • 9.2. “Сотиб олувчи-қарз олувчи” ушбу “Шартнома”да белгиланган суммаларни тўлиқ тўламагунича сотиб олинган товарни бошқа шахсларга ўтказиш, сотиш ҳамда гаровга қўйишга ҳақли эмас.
  • 9.3. “Шартнома”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин бўлиб, ҳар қандай ўзгартиришлар қўшимча келишув тузиш орқали амалга оширилади.
  • 9.4. Ушбу “Шартнома”да кўзда тутилмаган ҳолатларни юзага келганда Ўзбекистон Республикасининг амлдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
  • 9.6. Мазкур “Шартнома” тарафлар томонидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ҳамда “Сотиб олувчи-қарз олувчи” томонидан сотиб олинган товарлар қиймати тўлиқ тўлаш пайтигача амал қилади.
  • 9.7. Мазкур “Шартнома” иккита асл нусхада тузилган бўлиб, улардан биттаси “Сотувчи-кредитор”да қолади, иккинчиси “Сотиб олувчи-қарз олувчи” берилади.
  • 9.8. “Сотиб олувчи-қарз олувчи” “Шартнома” шартлари билан тўлиқ танишиб чиқди ва барча шартларига рози бўлди.
  • 9.9. “Сотиб олувчи-қарз олувчи” “Шартнома” бўйича тўлиқ маълумот ва тушунтиришларни олди, шунингдек, барча керакли маълумотларни сўраш имконига эга бўлди ҳамда “Сотувчи-кредитор”дан сотиб олинаётган товарнинг техник ва функционал хусусиятлари билан боғлиқ бўлган барча саволларига тўлиқ жавобларни олди.
  • “СОТУВЧИ-КРЕДИТОР”___________
  • “СОТИБ ОЛУВЧИ-ҚАРЗДОР”_____________
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
“СОТУВЧИ-КРЕДИТОР”
“THE SMOOTH WAY” МЧЖ Қуйлиқ филиали
Манзил: Самарканд вилояти, Нарпай тумани, Мирбозор шаҳарчаси, Сарбозор МФЙ
Ҳ/Р: 20 208 000 305 197 419 001
МФО: 01 110; ИНН: 307 238 994;
Банк: ХАТБ “Ориент финанс” Марказий амалиёт филиали
Тел: (88) 188-50-70
Менеджер _____________
“СОТИБ ОЛУВЧИ-ҚАРЗ ОЛУВЧИ”

Манзил:
Паспорт маълумотлари:
Паспорт серияси:
Ким томонидан берилган:
Тел:
__________________
01/04/2021 йилдаги -сонли “Товарларни муддатли сотиш шартномаси”га
1-Илова
Сотиб олинган товар учун қарздорликни тўлаш
ГРАФИК
Бошланғич тўлов: 0 сўм
Т/Р Умумий қарз суммаси Ойлик тўлов миқдори Тўлов санаси Тўланди Имзо
100April 1, 2021
200April 1, 2021
300April 1, 2021
400April 1, 2021
  • “СОТУВЧИ-КРЕДИТОР”___________
  • “СОТИБ ОЛУВЧИ-ҚАРЗДОР”_____________
Товарларни топшириш-қабул қилиш
далолатномаси №
      Кейинги ўринларда “Сотувчи-кредитор” деб аталадиган “THE SMOOTH WAY” МЧЖ нинг Самарканд вилояти, Нарпай тумани, Мирбозор шаҳарчаси, Сарбозор МФЙ филиали номидан Устав асосида фаолият юритувчи офис менеджери бир томондан, кейинги ўринларда “Сотиб олувчи-қарз олувчи” деб аталадиган фуқаро паспорт серияси рақами: , берилган вақти: томонидан берилган) иккинчи томондан, 01/04/2021 йилдаги -сонли “Товарларни муддатли сотиш шартномаси” бўйича ушбу далолатномани туздилар:
Товар номи Бирлик Сони Нархи Жами сумма
Jami: 0 0
Жами суммаси (сўзда) Нўл сўмлик товарларни тўлиқлигича қабул қилдим. “Сотувчи-кредитор”га нисбатан ҳеч қандай эътирозим йўқ.
  • “СОТУВЧИ-КРЕДИТОР”
  • “СОТИБ ОЛУВЧИ-ҚАРЗДОР”
  • Топширди: ___________
  • Қабул қилди: _____________